Меҳнат муҳожирлари учун рус тили, РФ тарихи ва қонунчилигини билиш бӯйича албатта тест топшириш ишлаш учун патентни расмийлаштириш тартибига киради.
Меҳнат муҳожирларининг тест топширишдан ӯтишлари махсус сертификат билан тас-диқланади. У беш йилгача амал килади.
Рус тили, РФ тарихи ва қонунчилигини билиш бӯйича тест топшириш ва сертификат олиш махсус тест олиш марказларида ӯтказилади. Бунинг учун қуйидагилар зарур:
- Паспорт ва паспорт нусхаси;
- паспортнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилига таржимаси (таржимон мавжуд бӯлган нотариал идорада амалга оширилади);
- келиш ҳақидаги тамға босилган муҳожирлик картаси ва унинг нусхаси.
Мурожаат вақтида Сиз ҳар бир банкка тестдан ӯтиш ҳақида тӯловни амалга оширишингиз ва квитанция олишингиз мумкин. Тестдан ӯтиш хизматлари нархи ҳақида тестдан ӯтка-зиш марказларида, шу жумладан, уларнинг сайтлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Имтиҳонга қуйидагилар киради:
1- қисм. Рус тили (1 соат 20 мин) – грамматика, ёзув, ӯқиш, оғзаки нутқ, овоз.
2-қисм. Россия тарихи (35 минут) – 20 та тест саволи.
3- қисм. РФ қонунчилиги асослари (35 минут) – 20 та тест саволи.
Тест топшириш ва унга мустақил топшириш ҳақида билиш учун Сизга «Российский тестовый консорциум» testcons.ru сайти ёрдамлашади.
Агар Сизда қуйидагилар бӯлса, тестдан ӯтиш шарт эмас:
- СССРдаги ӯқув даргоҳини битирганлик ҳақида 1991-йил, 1-сентябргача берилган диплом;
МДҲ давлатларининг ҳар бирида рус тили курслари ӯтиладиган ӯқув дар-гоҳини битирганлик ҳақидаги унинг рус тилидаги нотариал жиҳатдан тас-диқланган таржимаси бӯлган диплом ва дипломнинг Россия таълим бериш стандартларига мувофиқ келиши борасидаги гувоҳнома.
Қонунчилик:
РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 –йил 29-июндаги 384н –сонли “Атрофдагиларга хавф туғдирадиган ва чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ кишиларнинг Россия Федерациясида вақтинча яшаши, ёки яшаш ҳуқуқи олиши, ё патент олиши, ёки ишлашга ижозат олишини рад этиш ё бекор қилишда асос бўладиган юқумли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бор ёки йўқлигини тасдиқлаш тартиби, шунингдек, кўрсатилган касалликларнинг борлиги (йўқлиги) борасида тиббий хулоса шакли ҳақида»ги буйруғи».
Ишлаш учун патент олишга ҳужжат топшираётганда Тожикистон фуқароси қуйидаги икки ҳужжатни олиш учун махсус тиббий комиссиядан ўтиши зарур:
- саломатлиги борасида тиббий хулоса
- ВИЧ – инфекция йўқлиги борасида сертификат
Ишлаш учун ижозат ё патент олиш учун тиббий текширишдан ӯтиш зарурдир. У чет эллик фуқарода гиёҳвандлик, ВИЧ, сил, жинсий органлар билан ӯтиши мумкин бӯлган айрим касалликлар йӯқлигига ишониш учун ӯтказилади.
Тиббий гувоҳнома қуйидаги лаборатория, рентгенологик тадқиқотлар ва мутахассис врачлар кўрикларини қамраб олади:
- қон тадқиқи ўтказиш;
- флюорография ёки ўпкани рентген текшируви;
- балғам ва бурун қобиғининг шиллиқ кавати молекуляр-биологик тадқиқоти;
- фтизиатр, дерматовенеролог ва инфекционист кўриги
Тиббий текшириш чет эллик фуқаро ишлашга шайланаётган минтақадаги махсус тиббий муассасада ӯтказилади. Тиббий комиссиядан ӯтиш учун қуйидагилар зарур:
- Паспорт ва паспорт нусхаси;
- паспортнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилига таржимаси (таржимон мавжуд бӯлган нотариал идорада амалга оширилади);
- келиш ҳақидаги тамға босилган муҳожирлик картаси ва унинг нусхаси.
- муҳожирлик қайдига (регистрация) қӯйиш ҳақида билдирув ва унинг нусхаси.
Тиббий комиссиядан ӯтиш – хизмат пуллик.
Тиббий комиссия натижалари ҳақидаги хулоса 5 иш кунидан кейин берилади.
Тожикистон фуқаролари шунингдек Тожикистонда расмийлаштирилган 086 шаклидаги тиббий хулосани кӯрсатишлари зарур. Ҳушёр бӯлинг – бу маълумотноманинг борлиги Сизни тиббий кӯрикдан ӯтишдан озод этмайди.
Эътибор беринг – тибибй комиссиядан ӯтишдан олдин қуйидаги тиббий препаратларни истеъмол қилиш таъқиқланади: коделак; кодипронт; кодтерпин; нурофен плюс; пенталгин, пенталгин – Н; седал – М; седалгин нео; терпинкод; тетралгин; каффетин; корвалол; валокордин; фенобарбитал.Агар Сиз бу препаратлардан биронтасини мунтазам истеъмол қилиб юрган бӯлсангиз, бу ҳақда врачларга хабар беринг.
Маиший хизмат ва умумовқатланиш соҳаларида (кафе, болалар болалар боғчалари, меҳмонхоналар, мактаблар ва ҳоказо) ишлаш учун тиббий дафтарча расмийлаштириш зарур. Тиббий дафтарча тиббий комиссия ӯтказиладиган ерда пуллик расмийлаштириши мумкин.
Тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузишга оид шикоятларни Росздравнадзор қабул қилади.