Мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларнинг келиш мақсади – «шахсий», бу Россияда келиш муддатидан бошлаб ҳар ярим йилда 90 кеча-кундуздан кўп бўлмаган вақтда бўлиш ҳуқуқини беради. Агар бола болалар боғчаси ёки мактабга қатнаса –унинг муҳожирлик қайди(регистрация) муддатини отаси ё онаси ёки ота-онасининг регистрация амал қиладиган муддатига узайтириш мумкин, лекин иш патенти билан ишлаётганларга 3 ойдан кўп бўлмаган муддатга.
Сизнинг болаларингиз РФ да қонуний асосларда бўлишлари зарур, муҳожирлик картаси ва муҳожирлик қайди (регистрация)да турганлик қарори билдирувига эга бўлишлари керак. Мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларнинг келиш мақсадлари – «шахсий». Чет эллик фуқароларнинг 18 ёшга тўлмаган болалари РФ да ишлаш ҳуқуқига эга эмас!
Чет эллик фуқаролар болалари болалар боғчалари ва мактабга бепул бориш ҳуқуқига эга.
! Мактаб ёшидаги болалар ота-оналари уларни қонун бӯйича мактабга беришлари шарт.
Болалар боғчасига ё мактабнинг биринчи синфига жойлаштириш учун қайддан ӯтилган ердаги КВМ (МФЦ) – кӯп вазифали марказга мурожаат этишзарур.
Агар болалар боғчасида жой бӯлмаса, болани навбатга қӯйишади.
Агар ота-оналар мактабга мурожаат этишса ва рад жавоби олишса, ӯз районлари-даги район маориф бӯлимига (РОНО) мурожаат этишлари керак, у ерда сизга райондаги мактаблардан биридан жой беришлари шарт.
Ӯз районингиздаги маориф бӯлими билан алоқа йӯлларини интернетдан ёки ижтимоий ташкилотларга мурожаат этиб билиш мумкин.
Айрим ҳолларда мактабга жойлаштириш ҳолатларида бола билан ӯқитувчилар суҳбатлашадилар, улар боланинг қайси синфда ӯкишини аниқлашади. Агар рус тилини етарли билмаганлиги учун ӯқитувчилар болани бир синф пастда ӯқишни таклиф этишса, ҳеч қӯрқинчли эмас.
Бола регистрациясини узайтириш,ўзингиз қайддан ўтган ерда Россия ИИВ ББ ММБ сига мурожаат этиш ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:
- боланинг мактабда ўқиётганлиги учун ҳужжат (маълумотнома);
- ишлаш учун патент тўланганлиги борасида чек-квитанция;
- бола ва ота-онасининг бир манзилда муҳожирлик қайдига қўйилганлиги борасида билдирув .
Болаларни ота-онаси вақтинча келган (муҳожирлик қайди/регистрация) ерда мактабга жойлаштириш зарур.
Болалар боғчаси ва мактаб учун ҳужжатлар (асли ва нусхалари):
- бола паспорти ва ота-оналардан бирининг паспорти;
- боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
- боланинг ва ота-оналардан бирининг муҳожирлик картаси;
- болани ва ота-оналардан бирини муҳожирлик қайди (регистрация)га қӯйилгани борасидаги билдирув (бола мактаб ё боғчага борадиган районда);
- боланинг тиббий картаси;
- 026 тиббий маълумоти ва эмлашлар ҳақидагии сертификат (болалар тиббиёт клиникаларида пуллик расмийлаштирилади);
- олдинги мактабидан боланинг шахсий иш қоғози (агар у ӯқиган бӯлса).
Одатда шунингдек ҳужжатларнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилидаги таржимаси талаб этилади ва баъзан боланинг тиббий полиси талаб этилиши мумкин.
Агар ота-оналардан бири ЕОИҲ давлати фуқароси бӯлса ва меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бӯлса, бу асосда болани қайддан ӯтказишни шартноманинг амал қилиш муддатига қараб узайтириш мумкин.
Болани болалар боғчасига олдиндан жойлаштиришни маслаҳат берамиз – болалар боғчасига қабулга ёздириш келгуси ўқув йили (1-сентябрь)нинг февраль-апрель ойидан бошланади.
Болаларни болалар боғчасига уларнинг ота-онаси вақтинча турган (муҳо-жирлик қайди, регистрация) ерда жойлаштириш зарур.
Болалар боғчасига жойлаштиришга қуйидаги чет эллик фуқаролар афзаллик ҳуқуқига эга:
- РФ да доимий яшаётганлар (яшаш ҳуқуқига эгалар)
- кўп болалари оилалар аъзолари;
- болалар боғчалари ходимлари оила аъзолари, (агар боланинг ота-онаси болалар боғчаси ёки мактабда ўқитувчи, тарбиячи, қоровул, ошпаз, фаррош ва ҳоказо бўлиб ишласа)
Мактабга кабул қилиш –навбатдаги ўқув йили (1 сентябрдан) учун апрель-май ойларида.
Мактабнинг биринчи синфига қабул – навбатдаги ўқув йили (1 -сентябрдан) февраль-март ойларида.
Мулоқот:
Агар бола Россия мактабида ўқишга тайёр бўлмаса, рус тилини ёмон билса, рус болалари билан қийинчилик билан мулоқотда бўлса, айрим мннтақаларда ижтимоий ташкилотларга мурожаат этиш ва зарур қўллов олиш мумкин. Кўнгилли ёрдамчилар болалар билан бепул таълим машғулотлари олиб боришади, дам олиш ва маданий дастурларни ташкил этишади, болаларга Россия жамиятига киришиб кетишга ёрдамлашишади.
- Москва ва Подмосковьеда:
Кочқин болаларни мослаштириш ва уларга таълим бериш «Такие же дети» маркази
- Москва вилоятида:
«Ковчег» тил ўрганиш мактаби
- Санкт-Петербургда:
«Дети Петербурга» МНТ (Мухтор нотижорат ташкилоти)
http://detipeterburga.ru/ телефон: +7 911-773 7787
Ташкилот қошида Ёшлар маркази ишлайди.
Болаларнинг рус тилини мустақил ўрганишлари учун фойдаланиш мумкин:
- А.С.Пушкин номли рус тили институтининг «Русский язык для наших детей» портали http://rus4chld.pushkininstitute.ru/#/
- Санкт-Петербургдаги Адмиралтей райони АММ (ахборот методик маркази)нинг бошланғич мактабда рус тилини қўллаш портали - «Говоруша»
http://www.govorusha.adm-edu.spb.ru/
Агар мактабга қабул қилишда муаммо пайдо бўлса, Таълим бўйича қўмита ё департаментига мурожаат этиш мумкин – у ҳар бир минтақада мавжуд
https://open.edu.gov.ru/appeals/e-send/ РФ Маориф вазирлигининг электрон шикоятлар бўйича сайти
Россия Маориф вазирлиги - https://open.edu.gov.ru/appeals, +7 (495) 587- 01-36
Бола ҳуқуқи бузилган ҳолатда яна РФнинг бола ҳуқуқлари бўйича вакилига мурожаат этиш мумкин - deti.gov.ru