Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Опубликован Указ Президента РФ об упрощенном получении российского гражданства для жителей Запорожской и Херсонской областей Украины
Подробнее...
Официальная информация для граждан Украины, Донецкой и Луганской народных республик, находящихся на территории России
Подробнее...
Изменены сроки постановки на миграционный учет для граждан Узбекистана
Подробнее...
Объявлен грантовый конкурс, направленный на поддержку лучших практик по интеграции и инклюзии среди детей и подростков в образовательных и культурных учреждениях
Подробнее...
Вниманию иностранных граждан, прибывших из ЛНР, ДНР и Украины
Подробнее...
В Санкт-Петербурге состоялась межрегиональная конференция «Социокультурная и правовая адаптация мигранток и детей-мигрантов. Опыт, подходы, перспективы»
Подробнее...

Агар Сиз Россига ишлаш учун келган бӯлсангиз, ӯз ҳуқуқ ва бурчларингизни билишингиз муҳимдир. Бу Сизга муаммоларга дуч келиш олдини олишга ёрдам беради.

Муҳожирга меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун маслаҳат берамиз:

- албатта меҳнат шартномаси тузиш;

- иш кундалиги юритиш - нималар қилганингиз, қачон, қанча иш ҳақи олганингизни қайд этиш;

- қўлингизда ишга тааллуқли бўлган кўчирмалар, ҳисоб варақалари, ижозатномалар, қайд журнали, иш вақти табели нусхалари бўлиши;

- ишга жойлашишингиз ва иш ҳақи миқдорингизни тасдиқлай олувчи ўртоқларингиз ва ишдаги раҳбарларингизнинг исми, насаби, улар билан мулоқотларни алабтта эсда тутиш;

- мураккаб ҳолатларда ва иш берувчи билан музокараларда музокараларнинг овозини ва тасвирини ёзиб олиш, иш берувчи вакиллари билан ёзишмаларни сақлаб қўйиш, иш жойидан суратларга эга бўлиш.

Расмий ишга жойлашиш ҳолатида 360.1 –моддага мувофиқ иш берувчини иш ҳақи бўйича қарзни тўлатишга Давлат меҳнат назорати мажбур қила олади. Бунинг учун минтақангиздаги Давлат меҳнат назорати (ДМН – ГИТ)га иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақида меҳнат муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан ариза ёзилади. Текширишдан сўнг 30 кундан сўнг ДМН назоратчилари меҳнат ҳақидан қарзни тўлаш зарурияти бўйича аниқ муддат ва ширкатлар ҳисобидан маблағни мажбурий тарзда олиш борасидаги қарор қабул қилиш имконияти борлиги айтилган ҳолда ширкатга билдирув юборадилар.   Агар билдирув ижро этилмаса – назоратчи иш берувчининг қилинган иш бўйича қарзлар, лекин ўз муддатида тўланмаган иш ҳақи ва бошқа тўловлар (мукофот, меҳнат таътили ҳақи ва ҳоказо)ни мажбурий равишда тўлаши борасида қарор чиқаради.

Иш ҳақи тўлаш кечиктирилган ҳолда Сизга тавсия этамиз:

- Меҳнат ҳақини тўлашни 15 кундан кўпроқ муддатда кечиктириш ҳолатида – Сиз РФ МКнинг 142-моддаси 2-қисмига мувофиқ иш берувчига иш ҳақи тўланмаганлиги муносабати билан ишни тўхтатиш борасида ариза ёзиш ҳуқуқига эгасиз.

- РФ МКнинг 62-моддасига кўра иш берувчига ишга муносабатга оид ҳужжатлар, шу жумладан, ҳисоб-китоб варақалари нусхасини беришни сўраб ариза ёза оласиз.

- агар Сиз 3 иш куни давомида ҳужжатлар нусхасини ола олмасангиз – Давлат меҳнат назоратига иш берувчи устидан ариза ёзинг.

- иш берувчига иш ҳақи бўйича қарзни тўлаш шикояти билан мурожаат этинг. Шикоят коллектив тарзда бўлиши мумкин. Шикоятни кўриб чиқиш вақтида иш берувчи Сизни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга эмас.

Ариза ёзилган пайтда қўлингизда ариза олинган муддат ҳақида иш берувчининг имзоси ёки муҳри бўлган ариза нусхаси қолиши муҳимдир.

Агар иш берувчи шикоятга жавоб бермаса – прокуратура ё судга шикоят этиш зарур. РФ Фуқаролик-просессуал кодексининг 45-моддаси, 1-қисмига мувофиқ прокуратура меҳнат ҳуқуқлари бузилган ходимлар манфаати юзасидан судга мурожаат этиши мумкин, шунингдек, иш берувчини текшириш, уни маъмурий жавобгарликка тортиши мумкин.

РФ Маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 5.27-моддасига мувофиқ ҳар бир меҳнат қонунчилигини бузганлик, бунга меҳнат шартномаси тузмасдан туриб ишлатиш, иш ҳақини бермаслик ёки меҳнат шартномасини расмийлаштиришни бузиш учун, иш берувчи 30 мингдан тортиб 70 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин.

Бир кишининг мурожаатига қараганда, коллектив мурожаатлар ва аризалар кўпроқ самара беради. Муҳожирлар меҳнат ҳуқуқларининг оммавий тарзда бузилиши борасида иш берувчининг жойлашган ери бўйича давлат ва маҳаллий ҳукуматлар мақомотларига хабар бериш зарур.

МДҲ мамлакатлари фуқаролари касаба иттифоқлари аъзолари бўлишлари мумкин – бу имкониятдан фойдаланинг ва меҳнат ҳуқуқларини биргаликда ҳимоя қилинг.

Иш берувчи шунингдек меҳнатни ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликка риоя этиши зарур – агар Сизнинг ишингизда меҳнат шароитлари ҳаёт ва саломатлик учун хавфли бўлса, ишни тўхтатмоқ ва зудлик билан Тергов қўмитасига шикоят қилмоқ зарур.

 

Сизга оддий маслаҳатлар ёрдам беради:

- қонуний ишланг: ноқонуний иш – қонуннинг жиддий бузилиши. Агар Сиз ишласангиз, Сизда албатта меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бӯлиши зарур;

- ӯз ҳуқуқингизни билинг: иш берувчи Сизга Сизнинг шартномангиз нусхасини бериши зарур, унда иш берувчининг имзоси ва муҳри бӯлиши ва иш берувчи Сизга ӯз вақтида иш ҳақини тӯлаши зарур. Меҳнат шартномасига кӯра ишлар экансиз, Сиз меҳнат таътилига чиқиш, дам олиш ва бемор бӯлганда тӯловни олиш ҳақига эгасиз;

 - иш берувчингизни билинг: Сиз ӯзингиз ишлаётган ташкилот номи ва манзилини, раҳбарингиз билан алоқаларни (фамилия, исми ва телефон) билишингиз зарур;

- воситачиларга мурожаат этманг: эҳтиёт бӯлинг – воситачилар Сиздан текин ишчи кучи сифатида фойдаланишлари мумкин;

- иш ҳақи ҳажми ва уни тӯлаш шароитлари ҳақида аниқ гаплашиб олинг: Сиз қанча ва қайси иш учун тӯлашларини билишингиз зарур – бу шартномада ёзилиши зарур. Сиз пулни ё банк картангиздан ё бухгалтериядан олишингиз зарур – шахсан ва имзо қӯйиб. Сиз бухгалтериядан ҳисоб варақасини олиш ҳуқуқига эгасиз. Агар Сиздан пул қарз бӯлишса – иш берувчидан тилхат талаб этинг ва уни ӯзингизда сақлан;

- нимага қӯл қӯяётган бӯлсангиз, ҳаммасини диққат билан ӯқинг, Сизга нусха беришни талаб этинг: ҳужжатнинг мазмуни ва шарт-шароитларига рози бӯлмасангиз, Сиз унга имзо чекмаслик ҳуқуқига эгасиз. Агар ҳужжат шахсан Сизга тегишли бӯлса  – Сизга унинг нусхасини беришлари шарт;

- иш берувчига ҳужжатларингизни берманг: ҳеч ким Сизнинг паспортингиз, ишга патентингиз, суғуртангиз, меҳнат шартномасининг Сизга берилган нусхаси ва бошқа ҳужжатларни гаровга деб олиб қӯйиш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек, Сизнинг ҳаракатланиш эркингизни чеклай олмайди, телефон ва бошқа нарсаларингизни олиб қӯя олмайди. Агар Сизнинг паспортингизни олиб қӯйишса ё эркинлигингизни чеклаб қӯйиш-са, бу жиддий жиноятдир: бу ҳолатда полицияга мурожаат этинг!

- ёрдам учун мурожаат этинг: агар иш берувчи Сизнинг ҳуқуқингизни бузса, Сизга полиция, прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакил, меҳнат назорати, суд, ижтимоий ташкилотлар ёрдам беради.

Меҳнат ҳуқуқларингизни қандай ҳимоя этиш мумкин?

Ишчининг меҳнат ҳуқуқлари РФ Меҳнат кодексида (РФ МК) ёзилган.

Ишга киришдаги ҳуқуқлар ҳимояси

Меҳнат шартномасини Сизга иш бошлашингиздан олдин 3 кун кечиктирмасдан бериш-лари зарур. Меҳнат муносабатлари иш бошлаш пайтидан бошланади (РФ МК 67-м).

Иш берувчи меҳнат шартномаси билан қӯл остида 5 кундан кӯп ишлаган ҳар битта ходим-га меҳнат дафтарчасини расмийлаштириши зарур РФ МК 66-м).

Ишга қабул иш берувчи буйруғи билан расмийлаштирилади. Ишчи ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхасини олиш ҳуқуқига эга (РФ МК 68-м).

Иш берувчи ишчига у ишлаган вақт учун ҳақ тӯлаши зарур, ёки ҳатто улар орасида шартнома тузилмаган бӯлса-да, бажарилган иш учун тӯлайди ( 67.1 ТК РФ МК 67.1-м). 

Келишилмаган ишга ҳақ тӯлаш.

Келишилмаган иш – бу иш берувчи томонидан ӯз ишчиларини бошқа ташкилотларга меҳнат шартномалари тузмасдан туриб жӯнатиш. РФда келишилмаган меҳнат таъқиқлан-ган ( РФ МК 56.1-м).

Хусусий бандлик агентликлари ӯз ходимлари меҳнатини бошқа ташкилотлар ё жисмоний шахсларга тавсия этишлари мумкин, лекин бунда риоя этишлари зарур:

- меҳнат шартномасида ходимнинг бошқа ташкилотда ишлашини кӯрсатиш;

- ходимни бошқа ташкилотга ишга жӯнатаётганда, ҳар қандай ҳолатда у билан қӯшимча битим тузиш.

Агар Сиз хусусий бандлик агентлигига мурожаат этган бӯлсангиз – бу шартларнинг шартномада кӯрсатилишини албатта кузатиб боринг.

! Қонуний ишлаётган барча хусусий бандлик агентликлари Роструд реестрига киритилган – унда Сизнинг иш берувчингиз бор-йӯқлигини албатта текширинг:

https://www.rostrud.ru/opendata/7712345678-chaz!

Ноқонуний ишдан бӯшатишдан ҳимоя 

Сабабини билдирмасдан туриб ишдан бӯшатиш таъқиқланган (РФ МК 76-м). Ишдан бӯшатиш олдин бажарилган ишлар учун иш ҳақи бермаслик сабаби бӯла олмайди.

Агар меҳнат шартномаси тугаса, иш берувчи ишчига барча иш ҳақини ишдан бӯшатиш кунида ёки эртасига ходимнинг тӯлов ҳақидаги ёзма талабига кӯра бериши шарт (РФ МК 84.1 ва 140-моддалари).

Ишдан бӯшатиш пайтида ходимга албатта ишдан бӯшатмоқ ҳақидаги буйруқни бериш-лари ва ишдан бӯшатиш қайд этилган ҳолда меҳнат дафтарчасини қайтиб беришлари шарт.

Иш ҳақи беришни кечиктириш ҳолатида ҳуқуқ ҳимояси

Агар иш ҳақи беришни 15 кун муддатдан кӯпроқ кечиктиришса, ишчи иш ҳақи бериш-гунча ишни тӯхтатиш ҳуқуқига эга (РФ МК 142-м. 2-қ.). Ишчи бу борада иш берувчини ёзма тарзда огоҳлантириши зарур.

Иш берувчи иш ҳақи беришни кечиктириш ва меҳнатга ҳақ тӯлашни бошқа бузишлар учун жавобгарликка эга ( РФ МК 142-м.).

Ноқонуний жарималардан ҳимоя

Агар ходим ӯз меҳнат мажбуриятларини бажармаса, иш берувчи унга ёзма огоҳлантириш, виговор бериши ёки белгиланган тартибда ишдан бӯшатиши мумкин (РФ МК 192-м.). Меҳнат мажбуриятларини бажармаганлиги учун жаримага тортиш ноқонуний!

  

Ӯзини ҳимоя қилиш 

Ходим ӯз ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиши мумкин. Иш берувчи ходимларга ӯз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга халақит бериш ҳуқуқига эга эмас, меҳнат баҳси пайтида уларни ишдан бӯшата олмайди (РФ МК 380-м).

Ходим иш берувчидан меҳнат шартномаси, буйруқлар, қӯшимча битимлар, ҳисоб варақалари нусхалари ва бошқаларни талаб қилиш ҳуқуқига эга (РФ МК 62-м.). Иш берувчи бу нусхаларни ходимга аризани олгандан сӯнг 3 иш куни давомида бериши зарур.

Касаба иттифоқи ёрдами

Ҳар бир ходим касаба иттифоқига аъзо бӯлиш ва ӯз ҳуқуқларини ҳимоя этишда унинг қӯлловидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат қонунчилигига риоя этиш устидан Давлат назорати

Меҳнат қонунчилигига риоя этишга меҳнат назорати ва прокуратура жавоб беради (РФ МК 353 ва 356-м.).

МВД РФ ИИВ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси чет эл фуқароларини ишга жойлаштиришда қонунни бузганлиги учун иш берувчини жавобгарликка тортиши мум-кин.

Икки ой ва ундан кӯп муддатда иш ҳақи берилмаслиги ҳолатида Сиз РФ Тергов комитетига мурожаат этишингиз мумкин: иш ҳақини узоқ муддатда бермаслик жиноят ҳисобланади (РФ Жиноий Кодексининг 145.1 м.).

Суд ҳимояси

Ходим қонун бузиш ҳақида билган пайтидан уч ой давомида судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга, ишдан бӯшатиш борасидаги баҳсларда эса – унга ишдан бӯшатиш ҳақида буйруқни беришганидан кейин ёки меҳнат дафтарчасини қайтаришгандан кейин бир ой давомида (РФ МК 392-м.).

Иш излаш

www.trudvsem.ru Россияда иш: Меҳнат вазирлигининг бӯш иш ӯринлари умумроссия базаси
www.fms.superjob.ru ФГУП «Паспортно-визовый сервис МВД России»нинг бӯш иш ӯринлари расмий базаси

Меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси

Давлат меҳнат инспекцияси

Москва 8 (495) 343-91-90 git77.rostrud.ru

Москва вилояти 8 (495) 343-99-54 git50.rostrud.ru

Санкт-Петербург 8 (812) 746-59-86 git78.rostrud.ru  

Ленинград вилояти 8 (812) 612-70-34

Прокуратура

Москва 8 (495) 683-68-74 mosproc.ru

Москва вилояти 8 (495) 628-27-88 mosoblproc.ru

Санкт-Петербург 8 (812) 318-26-34 procspb.ru/reception

Ленинград вилояти 8 (812) 429 77 55 prokuratura-lenobl.ru

РФ Тергов комитетининг Бош Тергов Бошқармаси (меҳнатга мажбурлаш ва иш ҳақи-ни бермаслик ҳолатларида):

Москва шаҳри бӯйича: 8 (495) 690-25-28,

Москва вилояти бӯйича: 8 (499) 184-00-65,

Санкт-Петербург шаҳри бӯйича: 8 (812) 571-00-40, 8 (812) 570-66-71

Ленинград вилояти бӯйича: 8 (800) 200-97-80.

Инсон ҳуқуқлари бӯйича вакил

Москвада 8 (495) 957-05-85 http://ombudsman.mos.ru/

Москва вилоятида 8 (495) 650-20-38 https://upch.mosreg.ru

Санкт-Петербургда 8 (812) 764-00-54 http://ombudsmanspb.ru

Ленинград вилоятида 8 (812) 296-60-13 http://www.ombudsman47.ru/

Ижтимоий ташкилотлар

БФ «ПСП-фонд» (Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида меҳнат муҳожирларини бепул ҳуқуқий қӯллаб-қувватлаш) – маслаҳат учун ёзилиш - тел. 8 (812) 337-57-85, 8 (953) 141-31-09

psp-f.org, vk.com/pspfond

«Гражданское содействие» (Москвада меҳнат муҳожирларини бепул ҳуқуқий қӯллаб-қувватлаш)

8 (495) 681 18 23

refugee.ru

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner