Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Опубликован Указ Президента РФ об упрощенном получении российского гражданства для жителей Запорожской и Херсонской областей Украины
Подробнее...
Официальная информация для граждан Украины, Донецкой и Луганской народных республик, находящихся на территории России
Подробнее...
Изменены сроки постановки на миграционный учет для граждан Узбекистана
Подробнее...
Объявлен грантовый конкурс, направленный на поддержку лучших практик по интеграции и инклюзии среди детей и подростков в образовательных и культурных учреждениях
Подробнее...
Вниманию иностранных граждан, прибывших из ЛНР, ДНР и Украины
Подробнее...
В Санкт-Петербурге состоялась межрегиональная конференция «Социокультурная и правовая адаптация мигранток и детей-мигрантов. Опыт, подходы, перспективы»
Подробнее...

Қонунчилик:

РФ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 –йил 29-июндаги 384н –сонли “Атрофдагиларга хавф туғдирадиган ва чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги йўқ кишиларнинг Россия Федерациясида вақтинча яшаши, ёки яшаш ҳуқуқи олиши, ё патент олиши, ёки ишлашга ижозат олишини рад этиш ё бекор қилишда асос бўладиган юқумли касалликлар рўйхатини тасдиқлаш, шунингдек уларнинг бор ёки йўқлигини тасдиқлаш тартиби, шунингдек, кўрсатилган касалликларнинг борлиги (йўқлиги) борасида тиббий хулоса шакли ҳақида»ги буйруғи».      

Ишлаш учун патент олишга ҳужжат топшираётганда Тожикистон фуқароси қуйидаги икки ҳужжатни олиш учун махсус тиббий комиссиядан ўтиши зарур:
- саломатлиги борасида тиббий хулоса

- ВИЧ – инфекция йўқлиги борасида сертификат

Ишлаш учун ижозат ё патент олиш учун тиббий текширишдан ӯтиш зарурдир. У чет эллик фуқарода гиёҳвандлик, ВИЧ, сил, жинсий органлар билан ӯтиши мумкин бӯлган айрим касалликлар йӯқлигига ишониш учун ӯтказилади.  

Тиббий гувоҳнома қуйидаги лаборатория, рентгенологик тадқиқотлар ва мутахассис врачлар кўрикларини қамраб олади:

- қон тадқиқи ўтказиш;

- флюорография ёки ўпкани рентген текшируви;

- балғам ва бурун қобиғининг шиллиқ кавати молекуляр-биологик тадқиқоти;

- фтизиатр, дерматовенеролог ва инфекционист кўриги

Тиббий текшириш чет эллик фуқаро ишлашга шайланаётган минтақадаги махсус тиббий муассасада ӯтказилади. Тиббий комиссиядан ӯтиш учун қуйидагилар зарур:

-        Паспорт ва паспорт нусхаси;

-   паспортнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилига таржимаси (таржимон мавжуд бӯлган нотариал идорада амалга оширилади);

-        келиш ҳақидаги тамға босилган муҳожирлик картаси ва унинг нусхаси.

  -    муҳожирлик қайдига (регистрация) қӯйиш ҳақида билдирув ва унинг нусхаси.

Тиббий комиссиядан ӯтиш – хизмат пуллик.

Тиббий комиссия натижалари ҳақидаги хулоса 5 иш кунидан кейин берилади.

Тожикистон фуқаролари шунингдек Тожикистонда расмийлаштирилган 086 шаклидаги тиббий хулосани кӯрсатишлари зарур. Ҳушёр бӯлинг – бу маълумотноманинг борлиги Сизни тиббий кӯрикдан ӯтишдан озод этмайди.

Эътибор беринг – тибибй комиссиядан ӯтишдан олдин қуйидаги тиббий препаратларни истеъмол қилиш таъқиқланади: коделак; кодипронт; кодтерпин; нурофен плюс; пенталгин, пенталгин – Н; седал – М; седалгин нео; терпинкод; тетралгин; каффетин; корвалол; валокордин; фенобарбитал.Агар Сиз бу препаратлардан биронтасини мунтазам истеъмол қилиб юрган бӯлсангиз, бу ҳақда врачларга хабар беринг.

Маиший хизмат ва умумовқатланиш соҳаларида (кафе, болалар болалар боғчалари, меҳмонхоналар, мактаблар ва ҳоказо) ишлаш учун тиббий дафтарча расмийлаштириш зарур. Тиббий дафтарча тиббий комиссия ӯтказиладиган ерда пуллик расмийлаштириши мумкин.

Тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузишга оид шикоятларни Росздравнадзор қабул қилади.

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner