Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Утверждены новые правила въезда в Россию для иностранцев
Подробнее...
Разработан новый сборник методических рекомендаций для специалистов, работающих в сфере межнациональных отношений Сахалинской области
Подробнее...
1 июля вступил в силу новый Указ Президента, касающийся получения гражданства РФ
Подробнее...
До 30 сентября 2021 года продлён срок временного пребывания мигрантов в России в связи с пандемией COVID-19
Подробнее...
7 июня вступили в силу изменения, касающиеся сдачи экзамена на знание русского языка, истории и законодательства РФ.
Подробнее...
С июня 2021 года мигрантам сократили срок действия сертификата на знание русского языка
Подробнее...

Агар Сиз чет эл фуқароси бӯлсангиз ва Россияга келган бӯлсангиз, борган жойингизда 7 иш куни давомида кечиктирмасдан муҳожирлик қайдида (регистрациядан ӯтиш) туришингиз зарур (Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон) фуқаролари – 30 кунда, Тожикистон фуқаролари учун - – 15 кунда).

Муҳожирлик қайдида амалда Сиз яшаётган ва ишлаётган минтақада туриш зарур.

! Муҳожирлик қайдида амалда яшаётган жойда ӯтишингиз зарур, йӯқса, Сизни муҳожирлик тартибини бузганлигингиз учун жавобгарликка тортишлари ва жарима солишлари мумкин.

Чет эллик фуқарони муҳожирлик қайдига қӯйиш ишини Сизга турар жой берадиган Қабул қилувчи томон амалга оширади, У қуйидагилар бӯлиши мумкин:


• РФнинг Сизнинг минтақангизда доимий қайдга олинган РФ фуқароси;

• РФ ҳудудида доимий яшовчи чет эллик фуқаро;


• юридик шахс: ташкилот- иш берувчи, меҳмонхона.

Сизга қуйидаги ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари зарур:

- паспорт;

- муҳожирлик картаси;

- ихтиёрий тиббий суғурта полиси,

- турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (масалан,турар-жой ижараси шартномаси).

Муҳожирлик қайдида қандай турилади:

1) Чет эллик фуқаронинг турар жойига етиб келганлиги ҳақидаги махсус билдирув варақасини тӯлдириш. Уни www.мвд.рф манзилидан кӯчириб олиш мумкин (муҳожирлик соҳасидаги давлат хизматлари бӯлимида «Муҳожирлик қайдини амалга ошириш» бӯлимини танлаб), ёки бепул олиш мумкин.

  • Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси ҳудудий бӯлимларида;
  • давлат хизматлари кӯрсатиш кӯп вазифали марказларида (МФЦ);
  • ФГУП «Почта России» бӯлимларида.

Билдирувнинг ҳар икки қисмида келган жойингиз манзилини, қабул қилувчи томонга оид шахсий маълумотлар ва чет эл фуқаросига оид шахсий маълумотларни кӯрсатиш зарур. Қабул қилувчи томон – жисмоний шахс вараққа имзо чекади, ташкилот – раҳбар имзосини қӯйиб, муҳр босади.

2) Билдирувни барча ҳужжатлар нусхалари билан ФГУП «Почта России» орқали Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармасига жӯнатинг.

Билдирувни Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси бӯлимларига МФЦ орқали бепул жӯнатиш мумкин. МФЦ ходимлари Сизнинг билдирувингизни Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармага бепул жӯнатишади.

3) Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси, МФЦ ёки ФГУП «Почта России» ходимларидан қабул қилганлик ҳақидаги белги қӯйилган қирқиб олинган варақни олинг ва ӯзингизда сақланг.

! Ишга жойлашгандан сӯнг муҳожирлик қайдини меҳнат шартномасига кӯра (ЕОИҲ фуқаролари учун) ё тӯланган меҳнат патентига мувофиқ мунтазам равишда узайтириб туриш зарур!

! Агар Сиз муҳожирлик қайди қоидасини бузсангиз, Сизни 5 мингдан 7 минг рублгача жаримага тортишлари, балки Россиядан чиқариб юборишлари ва унга келишга 5 йиллик таъқиқ қӯйишлари мумкин (РФ МҲ Кодексининг 18.8 м. 3-қ ва 19.27-м. 3-қ,).

2020-йил 07. 09 дан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

- муҳожирларни чет эллик фуқароларнинг яшаш жойлари бўйича муҳожирлик қайдига қўя оладилар ё қайддан ўтказа оладилар – турар-жой биноларининг хусусий эгалари, уларнинг РФдаги ҳуқуқий мақомидан қатъий назар;
- РФ да турар-жойларига эга бўлган хорижликлар бу манзил бўйича ўзларини мустақил равишда қайдга қўйишлари мумкин, бунда хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини кўрсатувчи ҳужжатни тақдим этадилар.

- келиш ҳақидаги билдирувни электрон тарзда расмийлаштириш мумкин ("Госуслуги" портали орқали – кейинчалик тўлдирилган варақнинг узиб олинган қисмининг нусхасини олиш билан) ё ФМХ га мурожаат қилиб;
- муҳожир вахта усулида ишлайдиган ташкилот у келганидан сўнг 1 кун орасида чет элликнинг муҳожирлик қайдини расмийлаштиради, шунингдек аниқ турар-жойи йўқ кишиларга бошпана берувчи ижтимоий ташкилотлар бу ишни бажаради;
- муҳожир унинг ҳақиқатда етиб келганлиги ва яшаши борасида РФда йўқ бўлган бино эгасининг нотариал жиҳатдан тасдиқланган розилиги бўлган ҳолатда ўзини мустақил тарзда муҳожирлик қайдига қўйиши ё қайддан ўтказиши мумкин;
- ватандошларнинг кўчиши дастури қатнашчилари РФга келганларидлан сўнг 30 кун давомида етиб келган жойларида қайдга қўймай туришлари мумкин;
- ИИВ чет элликнинг келиши ва кетиши борасида электрон билдирувларнинг янги шаклларини, шунингдек қабул қилувчи томоннинг розилиги шаклини ва қайдга қўйишнинг қалбакилиги ҳолатини аниқлаш шаклини ишлаб чиқади;
- муҳожирлар ҳатто ўзлари мустақил келган ер борасида давлатни хабардор этишга мажбур бўлмаган ҳолатда ҳам жавобгарликка тортиладилар.

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner