Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Стоимость платежа по патенту на работу в Санкт-Петербурге в 2020 году составит 4000 рублей в месяц
Подробнее...
Вступили в силу нормы, упрощающие предоставление разрешений на временное проживание и видов на жительство в РФ
Подробнее...
Утверждены новые формы уведомления о постановке на миграционный учет
Подробнее...
"ПСП-фонд" анализирует процессы социальной и культурной адаптации иностранных студентов в Карелии
Подробнее...
"ПСП-фонд" выпустил новые информационные материалы
Подробнее...
Правительство установило квоты на прием мигрантов на работу
Подробнее...

Россияда Ватандошларни ихтиёрий кӯчиришга ёрдамлашиш давлат программаси амал қилади. Программанинг вазифаси – ватандошларга ва уларнинг оилаларига Россияга кӯчиб бориш ва жойлашиш, ишга жойлашиш, давлат хизматларини олиш ва РФ фуқаролигини олишни ташкил этиш.

Ватандошлар – бу:

1) Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарида яшаётган, маънавий, маданий ва ҳуқуқий алоқалар борасида Россия Федерацияси фойдасига эркин танловга келган одамлар;

2) илгари Россия Федерацияси ҳудудида яшаган одамларнинг авлодлари, шу жумладан:

- СССР фуқаролигида бӯлган ва ҳозирда собиқ СССР ҳудудида яшаётган, бу мамлакатлар фуқаролигини олган кишилар;

- Россия империяси, Россия республикаси, РСФСР, СССР ва Россия Федерациясидан чиққанлар (муҳожирлар) ва уларнинг авлодлари, чет эл фуқаросига айланганлар.

Давлат программасида чет элда доимий яшаётган ёки Россия Федерациясида қонуний равишда доимий ё муваққат яшаётган, шунингдек Россия Федерациясида муваққат бошпана олган, рус тилини билган ишга яроқсиз 18 ёшдан ошган ватандошлар қатнашиш ҳуқуқига эгалар. Программада ватандошлар билан уларнинг оила аъзолари – эри/хотини, болалари, туғишган акалари ва сингиллари, неваралари, боболари ва бувилари, ота-оналари, жиянлари қатнашишлари мумкин..

Давлат программаси қатнашчисига айланган ватандошга уч йил муддатга Россия Федерацияси Ҳукумати томонидан белгиланган гувоҳнома берилади. Ватандошнинг оила аъзолари Давлат программаси қатнашчиси оила аъзолари мақомини олишади.

! Агар Сизга РФга кириш таъқиқланган ва чекланган бӯлса, Давлат кӯчиш программасида қатнашиш мумкин эмас!

Давлат программаси қатнашчиси РФдаги кӯчиб ӯтилган 76 минтақадан бирида яшаш учун жой, фермерлик ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, ишлаш ёки ӯқишни танлаши зарур. Бу минтақаларнинг ҳар бирида ватандошларнинг кӯчиб келишига ёрдам бериш программаси мавжуд, у минтақавий ҳудудий кӯчишни, қатнашиш шартларини ва кӯчиб келувчиларга талаботни, минтақавий имтиёзларни ва кӯмакпулини тасдиқлайди.  

Кӯчиб келувчилар учун жойлаштирувда афзаллик бӯлган ҳудудларда энг катта қӯллаб-қувватлаш назарда тутилган. Бу ҳудудларга киради: Бурятия ва Ёқутистон республикалари, Забайкалье, Камчатка, Приморье, Хабаров ӯлкаси, Амур, Магадан, Сахалин, Иркутск вилоятлари, Яҳудий мухтор вилояти.

! ЙӮҚ программасида қатнашадилар: Санкт-Петербург, Москва, Севастополь, Москва ва Белгород вилоятлари, Олтой ва Тува республикалри, Чукотка мухтор округи.

Кӯчиб келувчилар ҳуқуққа эга:

- вақтинча яшашга ижозат ва кейинчалик яшаш ҳуқуқи ва имтиёзли осонлаштирилган тартибда РФ фуқаролигини олишга – 10-13-ой ичида.
- РФ ҳудудида патент олмасдан туриб меҳнат фаолияти юритишга;
- РФ ҳудудида меҳнат фаолиятининг биринчи кунидан бошлаб жисмоний шахслардан олинадиган 13 фоизли солиқ тӯлашга;

- бепул таълим, тиббий ва ижтимоий хизматга эга бӯлишга, аҳоли бандлиги хизматларидан фойдаланишга (РФда вақтинча ва доимий яшашни расмийлаштиришда);

- РФ фуқаролигини олганича ишсизлик бӯйича ойлик кӯмакпули олишга;
- программа қатнашчилари учун махсус қӯллов ва тӯловлар федерал ва минтақавий тадбирларидан манфаатдор бӯлишга.

Кӯчиб келувчиларни қӯлловга қуйидагилар киради:


1) бӯлажак яшаш жойига йӯловчи ташиш нақлиёти бориш учун қилинган харажатларни тӯлаш

2) денгиз ва темирйӯл транспорти билан шахсий мулкни ташиш харажатларини тӯлаш

3) кӯчиб борувчилар мақоми ҳакидаги ҳужжатларни расмийлаштириш учун давлат божлари тӯлов харажатларини тӯлаш;
4)кӯчиб кетилаётган мамлакатдан шахсий нарсаларни олиб чиқиш учун божхона тӯловлари ва солиқлар харажатларини тӯлаш;


!Тӯловларни Россия ИИВ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси оила янги яшаш жойида қайддан ӯтганидан сӯнг амалда ҳужжатларга кӯра тасдиқланган тӯловларга кӯра амалга оширади!

5)программа қатнашчисининг ижтимоий пакети (давлат ва мунисипиал болалар боғчалари, таълим муассасалари, ижтимоий хизмат, соғлиқни сақлаш ва меҳнат бандлиги хизматлари);

6) «ӯзини тутиб олиш тӯловлари» - жойлашиб олиш учун бир марта бериладиган кӯмакпули.

Афзалли жойлашиш ҳудудларида «ӯзини тутиб олиш тӯловлари» бериш тартиби ва ҳажми:

- келиш ва келинган жойда қайдда туришдан сӯнг (келинган жойдаги регитрация) ёки яшаш жойидаги қайддан ӯтишдан сӯнг - давлат программасининг ҳар бир қатнашчиси учун 150 минг рубл ва оила аъзоларининг ҳар бири учун 70 минг рублдан кӯмакпули тӯланади.

-келинган жойда қайддан ӯтгандан (келинган жойда регистрация) сӯнг ёки турар-жойда регистрациядан сӯнг 18 ой кейин – давлат программасининг ҳар бир қатнашчисига 90 минг рубл ва оила аъзоларининг ҳар бирига 50 минг рублдан кӯмакпули берилади

- давлат программасида қатнашишгача мазкур ҳудудда вақтинча ё доимий яшаш ҳолатида – программа қатнашчисига тӯлов биринчи ва иккинчи босқичда мутаносиб равишда 50 ва 30 минг рублдан, оиланинг ҳар бир аъзосига 25 ва 15 минг рублданни ташкил этади.

Россия Федерациясининг Давлат программасида қатнашаётган бошқа минтақаларида бир марталик тӯловлар – Давлат программаси қатнашчисига 20 минг рублдан, Давлат программаси қатнашчиси оиласининг ҳар бир аъзосига 10 минг рублдан.  

! Давлат программасининг РФ минтақавий субъектлари томонидан қӯшимча ва махсус кӯмакпули, қӯллов тадбирлари, «ӯзини тутиб олиш тӯловлари» назарда тутилган, улар ҳақида қӯшимча билиб олиш зарур!

Ватандошларни кӯчириш программасида қандай қатнашиш мумкин?

  1. 1)Кӯчиш минтақасини танлаш ва минтақавий программа талаботи билан танишиш

РФнинг кӯпчилик минтақаларида кӯчиш программасидаги қатнашувнинг бош шарти ӯша минтақа ҳудудида энг кӯп эҳтиёжга эга ва малакали мутахассисларни ишга жойлаштириш ҳисобланади, бундай ҳолатда программа қатнашчиси 18-65 ёшдаги мутахассис бӯлмоғи зарур.

2)Яшаш учун турар-жой, муносиб ихтисос бӯйича иш топиш ва қабул қилувчи томон (иш берувчи) билан келишиш

3) Давлат программаси қатнашчиси гувоҳномасини олиш

Давлат программаси қатнашчиси гувоҳномасини Россия Федерациясидан ташқарида ҳам, Россия ҳудудида ҳам олиш мумкин.

Чет элда яшаётган ватандошлар мурожаат этишади:

- РФ ИИВ ММББ нинг чет элдаги ваколатдорлигига;

- Россия Федерациясининг чет мамлакатлардаги дипломатик ваколатдорликларига (чет мамлакатлардаги Россия элчихоналарининг консуллик бӯлимларига) ва РФнинг консуллик муассасаларига.


РФда доимий ё вақтинча яшаётган ёки Россияда муваққат бошпана олган ватандошлар Россия Федерацияси минтақаларидаги Давлат программасини амалга оширишда қатнашаётган Муҳожирлик масалалари бош бошқармаси ҳудудий органларига мурожаат этишлари мумкин.

Гувоҳнома олиш учун давлат программасида қатнашиш учун ариза топшириш зарур. Ариза нусхасини АИС «Соотечественники» сайтидан: http://aiss.gov.ru/questionary.php ёки Android учун «МигрАзиЯ+» иловасидан топиш мумкин.


Ариза топшираётганда ӯзингизда қатнашчи ва аризага киритилган унинг оила аъзоларининг асил нусхадаги ҳужжатлари ва уларнинг нотариал жиҳатдан тасдиқланган рус тилига таржима қилинган нусхалари бӯлиши зарур:

- ариза берувчининг фотоси 35х45 мм. (оқ-қора ёки рангли)

- паспорт ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
- оилавий аҳвол ҳақидаги ҳужжатлар;

- маълумот, касбий тайёргарлик, меҳнат фаолияти стажи борасидаги ҳужжатлар;

- шахсни хислатловчи, касбий кӯникмалари ва маҳоратини билдирувчи бошқа маълумотлар.

- РФ ҳудудида ҳужжатлар топширилаётганда, шунингдек РФ ҳудудида доимий ё вақтинча яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли ва нусхалари – вақтинча яшашга ижозат, яшаш ҳуқуқи ёки муваққат бошпана берилганлигига оид гувоҳнома кӯрсатилади.


Сиз танлаган минтақага келиш ва Давлат программаси шартларини бажариш

Кӯчиб келувчилар танлаган минтақаларига боришлари, амалда яшаётган жойларида муҳожирлик қайди (регистрация)да туришлари, РФда вақтинча яшашга ижозат олиш учун ҳужжат топширишлари зарур. Давлат программаси қатнашчилари ӯзларига мажбурият олишади. Унга қуйидагилар киради: РФдаги танланган минтақада келишилган шартларда муайян вақт давомида меҳнат фаолиятини амалга ошириш. Бу шартларни бажариш ҳақида ҳар йили Россия ИИВ ҳудудий Муҳожирлик масалалари бошқармасига билдириб туриш зарур.

! Программага кӯра Россия ИИВ ҳудудий органида Давлат программаси қатнашчиси ёки унинг оила аъзоси сифатида қайдда турганидан сӯнг 3 йил ӯтмасдан туриб РФнинг маълум минтақасидан доимий яшаш жойига кӯчиб кетилган ҳолатда муҳожирлар уларни қӯллаш учун боғлиқ барча қилинган харажатлар ва тӯловларни давлатга қайтарадилар!

РФ минтақаларидаги Давлат программаси ҳақида тафсилотларни сайтлардан билиб олиш мумкин:

РФ ИИВ Давлат программасининг расмий ахборот пакети

мвд.рф/mvd/structure1/Glavnie_upravlenija/guvm/compatriots/information-pack

РоссияИИВнингчетэлдагиваколатдорлиги: media.mvd.ru/files/embed/1599750

Россия ТИВ ваколатдорликлари ва РФ консулликлари: www.mid.ru/ru/maps/

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner