Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Стоимость платежа по патенту на работу в Санкт-Петербурге в 2020 году составит 4000 рублей в месяц
Подробнее...
Вступили в силу нормы, упрощающие предоставление разрешений на временное проживание и видов на жительство в РФ
Подробнее...
Утверждены новые формы уведомления о постановке на миграционный учет
Подробнее...
"ПСП-фонд" анализирует процессы социальной и культурной адаптации иностранных студентов в Карелии
Подробнее...
"ПСП-фонд" выпустил новые информационные материалы
Подробнее...
Правительство установило квоты на прием мигрантов на работу
Подробнее...

Полиция ходимлари тартибни сақлашлари, миллати, этник, диний ва бошқа мансубликларидан қатъий назар одамларнинг ҳуқуқи ва эркинликларини асрашлари зарур. Россияда полициячиларнинг фаолияти ва ваколатини «Полиция ҳақидаги» қонун белгилайди (Федерал қонун № 3-ФЗ от 07.02.2011).

! Агар Сиз жиноят гувоҳи ва қурбони бӯлсангиз - полицияга мурожаат этинг.

     Полиция контактлари – 02; 102 или 112. Сайт – www.мвд.рф

 

Ҳужжатларни текшириш

Ҳар доим ӯзингиз билан олиб юришингиз зарур:

-        паспорт

-        муҳожирлик картаси

-        муҳожирлик қайди (регистрация)га қӯйилганлик ҳақидаги билдирув

-        ишлаш учун патент, олдиндан тӯланадиган солиқни тӯлаганлик ҳақидаги чек билан (ЕОИҲ давлатлари – Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон фуқароларидан ташқари)

-        амалдаги ихтиёрий тиббий суғурта (ДМС) полиси ёки мажбурий тиббий суғурта (ОМС) полиси.

!Албатта барча ҳужжатлар нусхасини олинг ва уларни асл нусхаларидан алоҳида сақланг - Агар Сиз ҳужжатингизни йӯқотган ҳолатда уларни тиклаш Сиз учун осон бӯлади.

Ҳужжатларни фақат ӯз хизмат вазифасини бажараётган полиция ходимлари текшириш ҳуқуқига эгадирлар. Улар полиция кийимида бӯлишлари ва махсус кӯкрак белгиси (жетон)га эга бӯлишлари зарур – уни эслаб олинг ёки рақамини ёзиб қӯйинг.

Полициячига мурожаат этганингизда, у мажбур:

- ӯзининг унвони, вазифаси, фамилиясини айтиши

- Сизнинг талабингизга кӯра гувоҳномасини кӯрсатиши

- ҳужжатларни текшириш сабаби ва мақсадини тушунтириши («Полиция ҳақида»ги қо-нуннинг 5-моддаси, 4-қ.).

Полиция ходимида Сизнинг ҳужжатингиз ҳақиқий эканлигига шубҳа пайдо бӯлиши мумкин. Бундай ҳолатда у Сизни қайдлар базасида ҳужжатларингизни текшириб кӯриш учун энг яқин полиция пунктига таклиф этиши мумкин. Агар шундай қилинса, Сиз қариндошларингиз ёки дӯстларингизга қӯнғироқ қилиб, қаерда эканлигингизни ва ким билан гаплашаётганингизни айтинг.

!Пора бериш жиноий иш ҳисобланади. Полициячига пул берманг!

Полиция ва Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқарма ходимлари махсус рейдлар даво-мида Сизнинг ҳужжатларингизни текширишлари мумкин ва бу текширишлар натижасига кӯра акт тузилади, ва агар қонунбузишлар топилса, маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида про-токол тузилади ёки маъмурий ҳуқуқ бузиш борасида иш қӯзғалади. Акт ёки протоколнинг бир нусхаси ушланган одамга берилиши зарур.

Террорчилик ҳодисалари хавфи туфайли метро ёки вокзалга киришда полиция ходимлари Сизни тӯхтатишлари, рамка тагидан ӯтишингизни ёки юкингизни махсус детектордан ӯт-казишни сӯрашлари мумкин. Бу ҳаракатлар қонунийдир.

                                                   Ушланган пайтда:

Ушланган одамда телефонда гаплашиш ҳуқуқи бор («Полиция ҳақида»ги қонуннинг 14-м. 7-қ.). Суд қароригача фуқаро 48 соатдан кӯп бӯлмаган муддатда ушлаб турилиши мумкин.

Ушланганлик ҳакида протокол тузилади, унда кӯрсатилади:

- протокол тузиш санаси, вақти ва жойи;

- протокол тузаётган полиция ходимининг вазифаси, фамилияси ва инициаллари;

- ушланган одам ҳақида маълумот, ушлаш санаси, вақти, жойи ва сабаблари. Ушланган-лик ҳақидаги протоколни уни тузган полициячи имзолайди.

Агар Сизни ушлашса ва протокол тузишса, Сиздан ҳам уни имзолашни сӯрашади.

Имзо чекишдан олдин, албатта протоколни ӯқиб чиқинг!

Агар Сиз протокол мазмунига рози бӯлмасангиз – «Протоколга рози эмасман» деб ёзинг ва негалигини кӯрсатинг. Масалан: «чунки протоколда келтирилган ҳаракатларни содир этмадим».

Агар Сиз рус тилини яхши тушунмасангиз, Сиз ҳимоячи ва таржимонни талаб этишингиз мумкин; Сизнинг илтимосингизга кӯра Сизни таржимон билан таъмин-лашмаса, Сиз протоколда бу борада ёзишингиз мумкин (рус тилида ёки ӯз тилингизда). Масалан: «рус тилида ёзилган матнни тушунмайман».

Агар Сиз протоколга имзо қӯйишни рад этсангиз, полиция ходими протоколда албатта бу борада ёзиши зарур («Полиция ҳақида»ги қонун, 14-м. 15-қ.).

Ушланганлик ҳақидаги протокол нусхасини Сизга беришларини албатта сӯранг – Сизнинг талабингизга кӯра полициячилар буни бажаришлари зарур («Полиция ҳақида»ги қонун, 14-м. 15-қ.).

!Полиция ходимларининг жарима ёки бошқа тӯловга гаров деб Сизнинг ҳужжатин-гизни олиб қӯйишларига ҳуқуқлари йӯқ - бу – ноқонуний(РФ МҲ кодекси 19.17-м.). .

Муҳожирлик борасида маъмурий ҳуқуқбузиш ҳақидаги протокол фақат Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқарма ходимлари томонидан тузилиши мумкин. Протокол тузилиши Сиз албатта жарима тӯлашингизни билдирмайди - Сизнинг ишингиз Сизнинг иштирокингизда судда ёки ИИВ МВБ район бӯлимларида кӯриб чиқилиши зарур. Кӯриб чиқиш натижаларига кӯра Сизга қарор беришлари зарур, уни Сиз ё бажаришингиз ё 10 кун давомида судга шикоят қилишингиз зарур.

! Қарорсиз жарима тӯлашни талаб этиш – ноқонуний!

 

Агар Сизни ноқонуний ушлашса ва полицияда ноқонуний ушлаб туришса, Ижтимоий кузатув комиссияси (ИНК-ОНК)га мурожаат этинг. ИНК (ОНК) аъзолари ҳам чет эл-лик фуқароларни ушлаш шарт-шароитларини текшириш ҳуқуқига эгадирлар, шунингдек, Сизга бепул юридик хизмат кӯрсатишлари мумкин.

Ижтимоий назорат комиссияси (ИНК):

- Москва – 8 (495) 229-42-80, onk-moscow.ru

- Москва вилояти – 8 (495) 229-42-80, onk-mosobl.ru

- Санкт-Петербург – 8 (931) 352-06-35, onkspb.ru

- Ленинград вилояти - 8 (911) 955-08-52, leningradskajaoblast.onk.su

Полиция ходимлари ҳаракатлари устидан шикоятлар

Агар полиция ходимлари Сизнинг ҳуқуқларингизни бузишса, аризани қабул қилишни рад этишса, ӯз вазифаларини бажаришмаса, пора талаб этишса ёки зӯравонлик қилишса, Сиз ёрдам сӯраб давлат ва ижтимоий ташкилотларга мурожаат этишингиз мумкин:

- ИИВ ББга, 112 ёки 02 телефонига қӯнғироқ қилиб;

- энг яқин полиция бӯлимига;

- РФ ИИВнинг энг яқин район бӯлимига.

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner