Миграция и мигранты

Межрегиональный информационный портал
migrussia.ru

События

Стоимость платежа по патенту на работу в Санкт-Петербурге в 2020 году составит 4000 рублей в месяц
Подробнее...
Вступили в силу нормы, упрощающие предоставление разрешений на временное проживание и видов на жительство в РФ
Подробнее...
Утверждены новые формы уведомления о постановке на миграционный учет
Подробнее...
"ПСП-фонд" анализирует процессы социальной и культурной адаптации иностранных студентов в Карелии
Подробнее...
"ПСП-фонд" выпустил новые информационные материалы
Подробнее...
Правительство установило квоты на прием мигрантов на работу
Подробнее...

МДҲ мамлакатлари фуқаролари (ЕОИҲ - Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қир-ғизистон фуқароларидан ташқари) ишлаш учун патент расмийлаштиришлари зарур.

!Патентни расмийлаштириш учун ҳужжатларни РФга келган вақтдан бошлаб 30 кунгача топшириш зарур, йӯқса, 10000 дан 15000 рублгача жарима тӯлашга тӯғри келади

! Фақат патентда кӯрсатилган ихтисос бӯйича ишлаш мумкин ((Москвада патент олиб, ҳар қандай ихтисос бӯйича ишлаш мумкин).


Кӯрсатилган ихтисос бӯйича ишламасангиз, Сизни 4000дан 7000 рублгача жаримага тортишлари мумкин.

Патент фақатРоссия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқарма бӯлимлари томонидан расмийлаштирилади ва у фақат РФнинг иш учун расмийлаштирилган минтақасида амал қилади.

Диққат қилинг: Москва, Москва вилояти, Санкт-Петербург, Ленинград вилояти –булар бошқа-бошқа минтақалар!

Патент учун ҳужжатлар фақат ШАХСАН топширилади. Патент ариза ва зарур ҳужжатлар топширилгач, 10 кун давомида расмийлаштирилади.

Ҳар бир минтақада патентни расмийлаштириш учун қабул қилиш ҳуқуқи бӯлган фақат битта ташкилот бор:

  • Москвада – Кӯп вазифали муҳожирлик маркази
  • Москва вилоятида –Москва вилояти бӯйича Ягона муҳожирлик маркази
  • Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бӯйича – Россия ИИВнинг ФГУП «Паспортно-визовый сервис» и.

Патентни расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур :

- патент бериш учун ариза (ариза варағини ва уни тӯлдириш намунасини Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси бӯлимларида ёки https://гувм.мвд.рф сайтининг «Осуществление миграционного учета» бӯлимидан бепул олиш мумкин);

- паспорт ва паспорт нусхаси;

- 3х4 рангли, ялтироқ бӯлмаган фото;

- муҳожирлик қайди (регистрация)га қӯйилганлик ҳақидаги билдирув ва унинг нусхаси;

- паспортнинг нотариал жиҳатдан рус тилидаги таржимаси – таржимон мавжуд бӯлган нотариал идорада қилинади;

- кириш мақсади «иш» деб кӯрсатилган ва кириш ҳақида тамға қӯйилган муҳожирлик картаси ва унинг нусхаси;

- тиббий хулоса ва ВИЧ-инфекции йӯқлиги ҳақидаги сертификат – тиббий кӯрикдан сӯнг махсус тиббий муассасада расмийлаштирилади;

- Тожикистон фуқаролари шунингдек 086 формасидаги маълумотномани беришлари зарур.

- ихтиёрий тиббий суғурта полиси (ИТС-ДМС);

- рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишини тасдиқловчи ҳужжат: СССР ҳудудида 01.09.1991 йилгача ёки Россия ҳудудида 01.09.1991 йилдан сӯнг ӯқув муассасасини тугатганлик ҳақидаги ҳужжатнинг асли ёки рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларини билишини аниқлаш (тест)дан ӯтганликка оид сертификат.

Тестдан ӯтиш ва унга мустақил тайёрланишга Сизга«Российский тестовый консорциум»нинг http://testcons.ru сайти ёрдам беради. Сиз синов тестидан ӯтишингиз ва билимингиз даражасини яхшироқ аниқлаб олишингиз мумкин.

- патент бӯйича солиқ тӯловини тӯлаганлик ҳақидаги квитанция (НДФЛ), Москвада 5000 руб ҳажмида, Москва вилоятида 4750 руб, Санкт-Петурбург ва Ленинград вилоятида 3800 руб. Тӯлов Россия ИИВ ББнинг барча реквизитлар бӯйича бӯлимларида расмийлаштирилади.

Ишлаш учун патентнинг ҳақиқийлигини Сиз Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармасининг https://гувм.мвд.рф расмий сайтида, «Сервисы по вопросам миграции» - «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бӯлмаган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун ишга рухсат ва патентларнинг ҳақиқийлигини текшириш» бӯлимида текширишингиз мумкин.

Иш учун патент тӯлови

Навбатдаги ҳар ой учун олдиндан тӯланадиган солиқ (НДФЛ) тӯлашда, патент ҳақ тӯланган муддат учун автоматик тарзда узайтирилади. Ойлар ҳисоби патентда кӯрсатилган ишлаш учун рухсат олинган санадан бошланади. Тӯлов ҳар бир тӯланган иш ойи тугашига 1 кун қолишига кечиктирилмасдан тӯланади.

! Тӯлов ӯз вақтида амалга оширилмаса, патент фаолияти тӯхтайди.

Патент бӯйича тӯловни иш учун патент олиш муддатида олдиндан 12 ой учун тӯлаб қӯйиш мумкин.

! Тӯловни тасдиқлайдиган чекларни албатта ӯзингизда сақланг.

Патент олганингиздан кейин 2 ой давомида Сиз Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бошқармасига иш берувчи – ҳуқуқий шахс ёки хусусий тадбиркор билан тузилган меҳнат шартномаси нусхасини юборишингиз зарур.

Иш учун патентни 1 мартадан кӯп эмас ва 12 ойдан кӯп бӯлмаган муддатга узайтириш мумкин.

! Ишлаш учун патент бӯйича олдиндан тӯланадиган солиқни тӯлаш муҳожирлик қайдини узайтириш заруриятини йӯқота олмайди! Ӯз қайдингизни иш учун патент тӯлови асосида ва даврида узайтиришни унутманг!

Патент унда кӯрсатилган амал қилиш муддати ва ихтисос бӯйича ӯша минтақада бӯлиш имконини беради. Патентнинг амал қилиш муддати тугагач, РФ ҳудудидан чиқиб кетиш зарур.

Сиз шунингдек иш учун патентни қайта расмийлаштиришингиз мумкин. Бунинг учун унинг муддати тугашига 10 кун қолишига кечиктирмасдан ариза ёзиш зарур. Бунинг учун патентни узайтириш борасидаги ариза билан Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармаси-га мурожаат этиш зарур.

Патент йӯқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, Сиз Россия ИИВ ББ Муҳожирлик масалалари бӯйича бошқармасига патент дубликатини бериш борасидаги ариза билан мурожаат этишингиз мумкин. Аризага илова қилиш зарур: паспорт ва паспорт нусхаси, муҳожирлик картаси ва унинг нусхаси, патент учун тӯлаганликка оид ҳужжатлар (чеклар ёки тӯлов квитанциялари).

Координатор портала

logopsp

Полезная информация

spb welcome banner